Кириш Регистрация

«Брентфорд» 19 ёшли ҳужумчи учун 45 миллион евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Брентфорд» «Кёльн» ҳужумчиси Саид Эл-Мала учун расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Англия клуби 19 ёшли футболчи учун 40 миллион еврони кафолатланган сумма сифатида, яна 5 миллион еврони эса бонуслар кўринишида тўлашга тайёр. Бундан ташқари, келишувга кўра, «Кёльн» футболчининг келажакдаги сотувидан 15% улуш олади.

«Кёльн» спорт директори Томас Кесслер таклиф келиб тушганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, таклиф этилаётган сумма клубни «музокараларга очиқ» бўлишга ундамоқда. Хабар қилинишича, «Брентфорд» жавоб учун маълум бир муддат белгилаган: агар яқин кунларда келишувга эришилмаса, инглизлар бошқа вариантларни кўриб чиқишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, «Кёльн» футболчини 2025 йилда учинчи дивизион вакили — «Виктория»дан атиги 350 минг еврога сотиб олган эди. Ўтган мавсумда Эл-Мала Бундеслигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:28, 28.05.2026.
Ўқилди: 392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик