«Барселона» раҳбарияти «Атлетико» Мадрид харид қилишга уринаётган ярим ҳимоячи Марк Касадони жамоа таркибида сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Diario SPORT хабар бермоқда.
Манбага кўра, «матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеоне Касадонинг мухлиси ҳисобланади. «Атлетико» бир неча ойдан бери футболчи ҳақида маълумот тўпламоқда ва ёзги трансферлар вақтида уни ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда. Клуб Касадо Симеоне лойиҳасида муҳим ўйинчига айланишига ишонмоқда.
Бироқ «Барселона» ўз тарбияланувчисини сотишдан манфаатдор эмас. Жорий мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди.













