Кириш Регистрация

Уортон: «Ўтган йили Англия Кубоги байрамини ўтказиб юборгандим, энди бунинг ўрнини тўлдираман»

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон Конференциялар лигаси финалида «Райо Вальекано» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу баҳсда Уортон учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Ўтган йили Англия Кубоги тантаналарида қатнаша олмагандим, шунинг учун энди бунинг ўрнини 100 фоизга тўлдираман. Бу ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Жанубий Лондон учун бу ғалаба нақадар муҳимлигини кўриб турибсиз. Шунчаки ақл бовар қилмас натижа», — дея Уортоннинг сўзларини келтирмоқда TNT Sports.

Эслатиб ўтамиз, «Кристал Пэлас» бундан бир йил аввал Англия Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган эди.

Киритилди: 15:17, 28.05.2026.
Ўқилди: 213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик