Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Араухо Англия топ-клублари нишонида

Баҳо:
+ | -

«Спортинг» ҳимоячиси Макси Араухога Англия Премьер-лигасининг бир қатор топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. A Bola нашрининг хабар беришича, 26 ёшли уругвайлик футболчига «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» жамоалари кўз тиккан. Бироқ Лиссабон клуби футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас ва унга яхшироқ шартлар асосида янги шартнома таклиф қилишга тайёр.

Араухонинг амалдаги шартномасида товон пули 80 миллион евро этиб белгиланган. Энди барчаси футболчи «Спортинг» билан шартномани узайтиришга рози бўлиш-бўлмаслигига боғлиқ. Манбанинг қўшимча қилишича, АПЛга ўтиш футболчи учун жозибали вариант бўлиши мумкин, чунки у айни дамда фаолиятининг чўққисида.

Трансферга, айниқса, чап қанот ҳимоясини кучайтиришга интилаётган «Манчестер Юнайтед» катта қизиқиш билдирмоқда. Араухо Люк Шоунинг потенциал ўринбосари сифатида кўрилмоқда. Жорий мавсумда уругвайлик футболчи 13 та самарали ҳаракат (гол ва ассист) қайд этиб, Португалия чемпионатидаги энг самарали қанот ҳимоячиларидан бирига айланди.

Киритилди: 21:07, 28.05.2026.
Ўқилди: 1264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик