«Атлетико» клуби Хулиан Альвареснинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Аввалроқ, каталонияликлар ёзги трансферлар ойнасида ҳужумчини таркибга қўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«У сотилмайди. Клуб ўйинчи бўйича ҳеч қандай таклиф олмаган ва ҳеч қандай учрашувлар ўтказмаган.
Биз кўп ойлар давомида давом этаётган ёлғон, чала ҳақиқатлар ва тўқима ҳикоялардан чарчадик. Масалан, [Альвареснинг] Барселонадан уй сотиб олгани ёки ўйинчиларимизга берилаётган бемаъни саволлар каби.
Бунда ўйинчининг айби йўқ. Хулиан ўзини бекаму-кўст тутмоқда, муаммо ташқи омилларда», — дея маълум қилди Мадрид клубидаги манбалар.













