Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Ливерпуль» «Лейпциг»нинг ёш иқтидорини илиб кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансферини имкон қадар тезроқ якунлашни мақсад қилган. Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, 19 ёшли ивуарлик иқтидор эгаси «қизиллар»нинг трансфер режасидаги устувор мақсадлардан бири ҳисобланади.

Диомандега «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу икки жамоа аллақачон футболчининг агентлари билан музокаралар ўтказишга улгурган. Рақобат кучайиб бораётгани сабабли, «Ливерпуль» келишувни тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирги вақтда футболчининг трансфери бўйича бирон-бир клуб аниқ келишувга эришгани йўқ. Ўз навбатида, «РБ Лейпциг» иқтидорли футболчисини сақлаб қолиш мақсадида унинг шартномасини яхшиланган шартлар ва маош оширилиши эвазига узайтиришга тайёрлигини билдирган. Transfermarkt портали Ян Диомандени 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:10, 29.05.2026.
Ўқилди: 461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик