Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Далот Кэррикнинг мураббий сифатидаги асосий устунлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» қанот ҳимоячиси Диогу Далот бош мураббий Майкл Кэррикнинг иши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Англиялик мутахассис «қизил иблислар»ни январь ойида қабул қилиб олди ва мавсумнинг иккинчи қисмини муваффақиятли ўтказди: жамоа учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритди.

«Манчестер Юнайтед»да футболчи сифатида ўйнаганлик тажрибаси Кэррикка катта устунлик беради – у бу ерда ўйнаш қандай эканини жуда яхши тушунади. Шунингдек, унинг ўзини худди уйида юргандек ҳис қилиши, клубни ва у ерда ишлайдиган инсонларни жуда яхши билиши ҳам муҳим. У ажойиб футболчи бўлган, энди эса яхши мураббийлик карьерасини қурмоқда», – деди Далот CazeTV билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Каррикнинг муваффақиятли иши муносиб баҳоланиб, у билан тузилган шартнома 2028 йилгача узайтирилди.

Киритилди: 11:09, 29.05.2026.
Ўқилди: 448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик