Кириш Регистрация
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания 4-0 Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон

«Барселона» ва тер Штеген хайрлашишга келишиб олишди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартиради. Журналист Ферран Мартинеснинг хабар беришича, клуб ва футболчи ўртасида ҳеч қандай келишмовчиликлар йўқ – томонлар биргаликдаги фаолиятни якунлаш учун айни муносиб вақт келганига тўлиқ рози бўлишган.

Дарвозабон ҳозирда фаолиятини давом эттириш бўйича турли вариантларни кўриб чиқмоқда ва у Испанияни тарк этишга тайёр.

Марк-Андре тер Штеген 2014 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У каталонияликлар сафида барча турнирларда жами 423 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 416 та гол ўтказиб юборган. 34 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг Transfermarkt порталидаги тахминий нархи 4 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:11, 29.05.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик