Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«У мен учун алоҳида инсон». Микель Артета — Луис Энрике ҳақида

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Франциянинг «ПСЖ» жамоасини бошқараётган Луис Энрике ҳақида ўз фикрларини билдирди. Жамоалар эртага, 30 май куни Чемпионлар лигаси финалида ўзаро тўқнаш келишади.

«У мен учун алоҳида инсон. Мен у билан 16 ёшимда, «Барселона»нинг асосий жамоаси билан шуғулланишни бошлаганимда танишганман. У академиянинг ёш футболчиларига нисбатан жуда ғамхўр эди ва уларни доим қўллаб-қувватларди. Мен футболчи сифатида унга қойил қолардим.

Унинг фаолиятига назар ташлаганда, нафақат мураббийлик фазилатлари ёки тактик билимлари, балки унинг шахсияти, ўзига хос аураси ва турли вазиятларни қандай бошқариши муҳим аҳамиятга эга. Менимча, бу борада у ноёб инсон. Ўз ғояларини етказиб бериши, қилаётган ишига бўлган қатъий ишончи ва бошқаларнинг фикридан қатъи назар, ўз қарашларига содиқ қолиши — бу унинг суперкучидир.

Биз ҳамкасбмиз, муносабатларимизда ўзаро ҳурмат ва эътироф бор. Чунки иккаламиз ҳам бундай финалда иштирок этиш қанчалик қийин ва шарафли эканини яхши тушунамиз. Аммо ўйин куни келганда, биз шунчаки рақобатлашишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак», — деди Артета УEФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 11:18, 29.05.2026.
Ўқилди: 329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик