Италиялик собиқ ҳужумчи Антонио Кассано «Милан»га баск мутахассиси Андони Ираола керак, деб ҳисоблайди. Аммо шу билан бирга, мураббийнинг ўзи Италия чемпионатига келишни исташига шубҳа билан қарайди. Кассанонинг фикрича, мутахассиснинг бошқа топ-лигалар билан боғлиқ янада амбициоз режалари бор.
«Мен «Милан»га Ираолани олишни маслаҳат берган бўлардим. Аммо айни пайтда, унга Италияга келишни чиндан ҳам хоҳлайдими ёки йўқми, бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўришни маслаҳат берган бўлардим. Бу ерда ҳасадгўй одамлар жуда кўп, у бунга бардош бера олармикин?», – дея Кассанонинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» Массимилиано Аллегри жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқа олмаганидан сўнг, у билан хайрлашган эди.













