«Олтин тўп» соҳиби Рикардо Кака Бразилия терма жамоасининг таркиби ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ўз даврида миллий жамоадан жой олиш учун рақобат ўта юқори бўлган.
«Ҳамма жуда кучли эди: Роналдиньо, Ривалдо, «Феномен» Роналдо... Таркибнинг бундай кўринишида менинг имкониятларим кам эди. Бошқа томондан, мен улардан миннатдорман – улардан жуда кўп нарсани ўрганишга улгурдим!», – дея собиқ бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси сўнгги бор 2002 йилда Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди ва ўшанда Кака ҳам терма жамоа таркибида бўлган.













