«Ньюкасл» қанот ҳужумчиси Энтони Гордоннинг «Барселона»га ўтиши кутилаётган трансфер бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Diario SPORT хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» Англия клубига дастлабки тўлов сифатида 80 миллион евро ўтказиб беради.
Бундан ташқари, «Ньюкасл» яна 10 миллион евро миқдорида бонусларга эга бўлиши мумкин. Бонуслар тизими икки қисмга бўлинган:
-
5 миллион евро: агар Гордон кейинги беш мавсум давомида «Барселона» ўйинларининг 60 фоизидан ортиғида майдонга тушса.
-
5 миллион евро: жамоанинг совринлари ва титуллари билан боғлиқ ҳолда.
Шунингдек, «Ньюкасл» шартномага футболчининг кейинги сотувидан маълум бир фоиз олиш бандини ҳам киритишга эришган. Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Гордон ўтган мавсумда барча мусобақаларда 46 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.













