Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Астон Вилла» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» «Сельта» ҳимоячиси Оскар Мингесани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди. 27 ёшли футболчи ёзги трансферлар вақтида испан клубини эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Таъкидланишича, футболчининг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасига ўтишдан манфаатдор.

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Мингесани унинг универсаллиги туфайли жамоа учун мос вариант деб ҳисоблайди. Ҳимоячи нафақат қанотда, балки марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади.

Мингеса «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар асосий таркибида 60 дан ортиқ ўйин ўтказиб, Испания Кубоги соҳибига айланган. 2022 йилда «Сельта»га ўтганидан сўнг, испаниялик футболчи асосий таркибдан мустаҳкам жой олди ва жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бирига айланди.

«Астон Вилла» кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиши муносабати билан таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, бирмингемликлар молиявий чекловларни инобатга олган ҳолда, имкон қадар тежамкор трансферларга урғу беришмоқчи.

Киритилди: 13:31, 29.05.2026.
Ўқилди: 674 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик