Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Украиналик ҳимоячи расман «Боруссия»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Украина миллий терма жамоаси ва «Шахтёр» ҳимоячиси Ефим Конопля фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиради.

Футболчининг янги иш жойи Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бўлди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, томонлар 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолашган.

26 ёшли қанот ҳимоячиси «Шахтёр» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Конопля Украина терма жамоаси сафида 27 та ўйин ўтказиб, иккита гол муаллифи бўлган. Германия чемпионатининг ўтган мавсумида Мёнхенгладбах жамоаси 38 очко жамғариб, Бундеслига турнир жадвалида 12-ўринни эгаллади.

Киритилди: 13:35, 29.05.2026.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик