Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Хулиан Альварес Лаутаро Мартинес билан терма жамоадаги рақобат ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес Италиянинг «Интер» жамоаси форварди Лаутаро Мартинес билан миллий жамоадаги рақобат ҳақида фикр билдирди.

— Лаутаро каби футболчи билан таркибдан жой олиш учун рақобатлашиш қандай туйғу?

— Биз рақобатчимиз, лекин шу билан бирга биргаликда ўйнашдан ҳам завқ оламиз. Қачонки майдонга бирга тушсак, яхши ўйин кўрсатамиз. Агар фақат биримиз майдонга тушсак, энг муҳими — жамоа учун энг яхшисини исташимиздир. Бу ички рақобат иккаламизга ҳам ҳар куни ўсиш ва ривожланишга ёрдам беради. Бу доим шундай бўлиб келган. Қачонки кучли ва соғлом рақобат бўлса, ҳамма яхшироқ ўйнай бошлайди, бу эса энг асосий жиҳатдир, — дея Альвареснинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Киритилди: 14:41, 29.05.2026.
Ўқилди: 398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик