Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоасининг асосий тамойилларини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте миллий жамоанинг майдондаги асосий тамойиллари ҳақидаги саволга жавоб берди.

— «Фурия Роха»нинг майдондаги асосий принциплари нималардан иборат?

— Мен босимни камайтиришга ва мағлубиятларга объектив нигоҳ билан қарашга ҳаракат қиламан. Бундай даражада деярли ҳамма нарсани тўғри бажариб ҳам, барибир мағлуб бўлиш мумкин. Ўйинчилар хотиржамликни сақлашлари, масъулиятни ўз зиммаларига олишлари, профессионал бўлишлари, бор кучларини ишга солишлари ва жамоавий руҳ ҳамда фидойилик кўрсатган ҳолда ҳурмат бажо келтиришлари лозим.

Биз учун жамоавий иш асосида ётувчи қадриятлар жуда муҳим — ҳам ўзлари учун, ҳам бир-бирлари учун ўйнаш, — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Киритилди: 14:48, 29.05.2026.
Ўқилди: 418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик