Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Барселона» Хулиан Альварес учун расмий таклиф билан чиқди

Баҳо:
+1 | -

Аввал хабар қилинганидек, «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, каталонияликлар мадридликларга аргентиналик форвард трансфери бўйича биринчи расмий таклифни юборган.

Хабарларга кўра, «Барселона» 25 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ушбу келишувга бонуслар ёки бошқа футболчилар киритилмаган — гап айнан белгиланган сумма ҳақида кетмоқда.

Альварес Ла Лиганинг ўтган мавсумида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мадридлик клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 15:59, 29.05.2026.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик