Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Россиялик футболчи ЖЧ-2026 стартигача «ПСЖ»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Локомотив»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алексей Батраков тез орада «ПСЖ» либосини кийиши мумкин.

«Mash на спорте» телеграм канали тарқатган маълумотларга кўра, Батраковнинг вакиллари «ПСЖ» раҳбарияти билан мулоқотни бошлашган. Ҳозирда келишув тафсилотлари муҳокама қилинмоқда. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, 20 ёшли футболчи Жаҳон чемпионати стартига қадар Матвей Сафоновнинг жамоадошига айланади.

Таъкидланишича, Батраков «Галатасарой»нинг ўта сердаромад таклифини (йилига 4,5 миллион евро + 5 миллион евро имзо бонуси) рад этган. Футболчининг устувор мақсади — Европанинг кучли бешлик лигаларидан бирида тўп суриш. «ПСЖ» билан олиб борилаётган музокаралар янги босқичга кўтарилди. «Transfermarkt» портали Алексей Батраковни 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:39, 29.05.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик