Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин ўзида қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Ўйин услубим 2022 йилдан бери жуда қаттиқ ўзгариб кетди, деб айта олмайман, лекин мен бир қанча янги концепцияларни ўзлаштирдим ва маълум соҳалардаги маҳоратимни оширдим. Сўнгги йилларда ўтказилган ўйинлар сонини ҳисобга олсак, ҳозир менда тажриба кўпроқ. Энг муҳими эса, ушбу [терма жамоа] либосида тўп суриш қўшимча куч бағишлайди ва вақт ўтиши билан, ҳатто ўзинг сезмаган ҳолда ҳам яхшиланиб борасан», — дея Альвареснинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.













