Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

АПЛнинг 4 та гранди 115 миллион евролик ҳужумчига кўз тикди

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи Англия Премьер-лигаси грандларининг эътиборини тортмоқда.

BBC хабарига кўра, 19 ёшли футболчи учун даъвогарлар сафида «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Челси» клублари бор. «Гилослар» ёш иқтидор эгаси билан хайрлашишни истамаяпти, шу сабабли харидорларни чўчитиб юбориш учун унга 100 миллион фунт стерлинг (115 миллион евродан ортиқ) миқдоридаги улкан нарх белгилади.

Эли Жуниор Крупи якунланган Англия чемпионатида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол муаллифи бўлди. Француз футболчисининг «Борнмут» билан шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, унинг Transfermarkt порталидаги бозор қиймати эса 40 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 08:55, 30.05.2026.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик