«Кристал Пэлас»ни тарк этган бош мураббий Оливер Гласнер «Милан»даги мураббийлик лавозимига номзодга айланди. «Россонери»лар Массимилиано Аллегри билан хайрлашгандан сўнг янги устоз қидирмоқда.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Италия клуби раҳбарияти Гласнерни тайинлаш ҳақида жиддий ўйлаб қолган. Австриялик мутахассисга, шунингдек, Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бундан олдин «Милан»нинг Андони Ираола, Маурисио Почеттино ва Хави Эрнандесга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жамоа А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб, Чампионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмади. Оливер Гласнер эса «бургутлар» бошқарувидаги ўзининг сўнгги учрашувида «Кристал Пэлас»ни Конференциялар лигаси ғолиблигига бошлаб келган эди.













