Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Ливерпуль» Слотнинг истеъфоси ҳақида: «Унинг мероси дахлсиз бўлиб қолади ва янада қадрлироқ бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» хўжайинлари жамоа бош мураббийи Арне Слотни истеъфога чиқариш қарори фонида баёнот эълон қилишди.

«Бу клуб сифатида биз учун қийин қарор бўлди. Арненинг биз билан ишлаган даврида «Ливерпуль»га қўшган ҳиссаси салмоқли, аҳамиятли ва энг муҳими — мухлислар ва биз учун муваффақиятли бўлди.

Биз унинг барча ютуқларини, айниқса, меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги ва юқори профессионал даражасини юксак қадрлаймиз. Бу сифатлар унинг ўз соҳасида етакчи экани ҳақидаги фикримизни яна бир бор тасдиқлайди.

Арне билан илк бор танишган лаҳзаларимизданоқ, у шунчаки масъулиятни бўйнига олибгина қолмай, балки уни чин дилдан қабул қилиши аён бўлганди.

У бош мураббий сифатида жамоани бошқаришга рози бўлганида, бизни АПЛ чемпионлигига етаклаганида ва ўтган мавсум давомида катта қийинчиликлар ҳамда босимларга дуч келганида бу яққол кўринди.

Шу билан бирга, барчамиз биргаликда клубнинг келгуси ривожи учун ўзгаришлар зарур деган хулосага келдик. Яна бир бор таъкидлаш жоизки, бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади.

Биз «Ливерпуль»ни 20-чемпионлик унвонига етаклаган мураббий сифатида клуб тарихида абадий қоладиган Арнега ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчи эдик.

Ушбу муваффақият, айниқса, унинг бош мураббийликдаги илк мавсумидаёқ қўлга киритилгани — ҳар куни намоён бўлган ажойиб мураббийлик иши ва етакчилик қобилиятлари натижасидир.

Шунингдек, у Диогу Жотанинг йўқотилишидан кейинги энг оғир даврлардан бирини енгиб ўтишда клубга ёрдам берди. Ўша вақтда у кўрсатган ҳамдардлик ва инсонийлик унинг шахсияти ҳақида кўп нарсани англатади.

Биз Арнега мураббийлик фаолиятининг кейинги босқичида фақат энг яхши тилакларни билдирамиз ва у зафарлар қучишда давом этишини кутиб қоламиз.

Унинг «Ливерпуль»даги мероси дахлсиз бўлиб қолади ва келажак йиллар ҳамда ўн йилликлар давомида янада аҳамиятлироқ бўлади.

Жамоа ривожланишининг энг яхши йўли — йўналишни ўзгартиришдир. Бу Арне томонидан амалга оширилган ишларни ва унга бўлган ҳурматимизни асло камайтирмайди. Бу унинг иқтидорини ҳам шубҳа остига қўймайди. Бу шунчаки бошқача ёндашув зарурлигини англатади.

Арне бизнинг миннатдорчилигимиз, АПЛ чемпионлик унвони ва уни ҳамда оиласини «Энфилд»да доим интизорлик билан кутишларини англаган ҳолда кетмоқда», — дейилади клуб хўжайинлари баёнотида.

Киритилди: 16:53, 30.05.2026.
Ўқилди: 382 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик