Кириш Регистрация

Ираола «Ливерпуль» бош мураббийи этиб тайинланади

Баҳо:
+ | -

Испаниялик мутахассис Андони Ираола «Ливерпуль» клуби бош мураббийи этиб тайинланади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, томонлар ҳамкорлик шартларини аллақачон келишиб олишган ва шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Инсайдер Фабрицио Романо ҳам мерсисайдликларнинг Ираолага бўлган қизиқишини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти испаниялик мураббийни бош мураббийлик лавозими учун ягона номзод сифатида кўрмоқда ва битимни яқин орада расмийлаштиришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги расмий музокаралар яқин кунларда бошланиши керак. «Ливерпуль»да ҳозирча Арне Слот ўрнига бошқа вариант йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча клуб Арне Слотни истеъфога чиқарган эди. Ираола 2023 йилдан буён «Борнмут»ни бошқариб келмоқда ва якунланган мавсумда жамоани тарихда илк бор еврокубокларга олиб чиқди. Кутилишича, ёзда мутахассис инглиз клубини тарк этади.

Киритилди: 08:27, 31.05.2026.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик