«ПСЖ» сардори Маркиньос ўтган йилги ва жорий йилги Чемпионлар лигасидаги ғалабаларни солиштирди.
Ўтган мавсумда парижликлар финалда «Интер»ни йирик ҳисобда (5:0) таслим этган бўлса, бу сафар «Арсенал»га қарши кечган баҳс анча мураккаб тус олди: асосий ва қўшимча бўлимлардан кейин ҳисоб 1:1 бўлиб қолди ва Луис Энрике шогирдлари фақат пенальтилар сериясидагина ғалабани илиб кетишди.
«Чемпионлар лигасидаги биринчи ғалаба жуда ҳиссиётларга бой бўлган эди. Ҳозирги ҳиссиётлар ҳам ажойиб, аммо бу мавсумдаги муваффақият бизга ўтган сафаргидан кўра анча қийинроқ кечди», — дея бразилиялик ҳимоячининг сўзларидан иқтибос келтиради L'Equipe.













