«Крузейро» қанот ҳимоячиси Кайки Бруно «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун ушбу футболчи номзодини кўриб чиқмоқдалар. Шунингдек, бразилиялик ўйинчига «Фламенго» ва «Бетис» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
«Крузейро» Бруно учун бошланғич нархни 15 миллион евро этиб белгилаган. Таъкидланишича, «Бетис» футболчини ўз сафига қўшиб олишни жуда хоҳлайди, бироқ бунинг учун Севилья клуби аввал Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлар футболчилари учун ажратилган лимит муаммосини ҳал қилиши керак.
2026 йилги мавсумда Кайки Бруно барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 31 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.













