Кириш Регистрация

"Арсенал" еврокубок финалларидаги омадсиз сериясини давом эттирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби Чемпионлар лигаси финалида "ПСЖ"га қарши пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Бу лондонликлар учун тарихдаги саккизинчи еврокубок финали бўлди ва уларнинг олтитасида жамоа мағлубиятга учраган.

Шунингдек, бу "Арсенал"нинг еврокубок финалидаги пенальтилар сериясидаги иккинчи мағлубиятидир. Биринчиси 2000 йилда УЕФА кубоги финалида Туркиянинг "Галатасарой" клубига қарши баҳсда юз берганди.

Ўшанда Георге Хаджи бошчилигидаги ва марҳум мураббий Мирча Луческу қўл остидаги турк клуби финалда пенальтилар сериясигача етиб борган. Унда "Галатасарой" футболчилари "канонирлар"дан кўра аниқроқ ҳаракат қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Киритилди: 23:15, 31.05.2026.
Ўқилди: 203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик