Кириш Регистрация

Пересга «Реал» учун «Арсенал» суперюлдузини сотиб олиш тавсия этилди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клубида ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун вариантлар излаш давом этмоқда. Клубнинг юқори мартабали мутасаддилари президент Флорентино Пересга Лондоннинг «Арсенал» клубидан Деклан Райсни сотиб олишга ҳаракат қилишни қатъий тавсия этишди, дея хабар бермоқда TEAMtalk.

Англиялик футболчи ярим ҳимоя позицияси учун идеал вариант деб ҳисобланмоқда, бироқ бу ерда жиддий муаммо бор: «канонирлар» ўз юлдузини сотишни исташмаяпти ва у учун 116 млн евродан анча кўп маблағ талаб қилишади. Бундан уч йил аввал футболчи «Вест Хэм»дан айнан шунча суммага сотиб олинган эди.

Transfermarkt портали талқинига кўра, Деклан Райснинг бозор қиймати 120 млн еврони ташкил қилади. 27 ёшли футболчининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 05:01, 01.06.2026.
Ўқилди: 1741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик