Кириш Регистрация

Жиру Франция клуби билан шартномани узайтиради

Баҳо:
+ | -

39 ёшли франциялик марказий ҳужумчи Оливье Жиру футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти. Lequipe журналистларининг хабар беришича, ҳужумчи «Лилль» билан янги меҳнат шартномаси бўйича келишувга яқин турибди.

Томонлар ҳамкорликни келаси мавсум охиригача узайтиришади. Ўтган мавсумда Жиру «Лилль» сафида 44 та ўйинда майдонга тушди. Тажрибали тўпурар 11 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Лига 1 якунларига кўра, «итлар» 61 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади. Жамоа келаси мавсум учун УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Киритилди: 16:23, 02.06.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик