Кириш Регистрация

«Интер» ва «Ювентус» футболчилар алмашинувини амалга ошириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» ва Туриннинг «Ювентус» клублари ёзги трансфер ойнасида ҳимоячилар билан алмашиши эҳтимоли юқори. Журналист Жанлуиджи Лонгарининг хабар беришича, яқинда клублар ўртасида Андреа Камбьясо борасида музокаралар бўлиб ўтган – «нерадзурри» туринликларнинг 26 ёшли футболчисини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.

«Бьянконери» эса ўз навбатида, ҳимоянинг чап қанотида ўйнайдиган Карлос Аугустони таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Нуфузли «Transfermarkt» портали Андреа Камбьясони 20 миллион еврога баҳоламоқда, Карлос Аугустонинг нархи эса ўша сайтда 23 миллион еврони ташкил этади. Бразилиялик футболчи италиялик ҳамкасбидан бир ёш катта.

Киритилди: 12:25, 03.06.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик