Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Эндрик ўз кумирини айтди

Баҳо:
+ | -1

«Реал» ҳужумчиси Эндрик ўз кумири кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Менинг кумиримми? Криштиану Роналду. У ҳар доим шундай бўлиб келган. Умид қиламанки, у фаолиятини якунламайди ва ўйнашда давом этади, шунда мен унинг барча ўйинларини кўриш ва ундан ўрганишда давом этишим мумкин», – дея Эндрикнинг сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Extra.

Эндрик 2024 йилда 47 миллион евро эвазига «Палмейрас»дан «Реал»га ўтган эди. Унинг «қироллик клуби» билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Бразилиялик футболчи 2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Франциянинг «Лион» клубида ўтказди. У ерда у барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Эндрикнинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:12, 03.06.2026.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик