Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Монако» «Барселона» футболчисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -1

«Монако» «Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо билан ўз таркибини кучайтиради. Бу ҳақдаги янгилик билан журналист Мигель Бласкес ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бўлишди.

Манбага кўра, трансфер 95 фоизга якунланган. Монако клуби янги ўйинчи учун 18 миллион евро тўлайди, бонус тўловлари билан эса келишув суммаси 23 миллион еврога етиши мумкин. Шунингдек, каталонияликлар Касадонинг келажакдаги трансфер қийматининг 20 фоизини олиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Касадо 23 ёшда бўлиб, у «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу боис, бўлажак трансфер унинг клуб фаолиятидаги илк кўчиши бўлади. Якунланган мавсумда Касадо «Барса» сафида барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушган ва битта голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали каталонияликларнинг ёш иқтидорини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:27, 03.06.2026.
Ўқилди: 1107 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик