Кириш Регистрация

«Бавария» 16 ёшли иқтидор учун курашдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Герта» ярим ҳимоячиси Кеннет Айхгорнни ўз сафига қўшиб олишдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб спорт директори Макс Эберль 16 ёшли футболчининг трансферига қизиқиш билдирган ва ўйинчининг вакиллари билан алоқада бўлган.

Бироқ «Бавария» раҳбарияти бир неча ой олдинроқ келишув борасида шубҳа билдирган эди, сўнгги музокаралар эса клубнинг бу қарорини янада мустаҳкамлади.

Рад этишнинг асосий сабабларидан бири — бўлажак трансфернинг молиявий шартлари бўлди. Ўйинчи, унинг оиласи ва вакиллари учун тўланадиган имзо бонуси ўн миллион евродан ортиқ бўлиши мумкин эди.

Таъкидланишича, контрактни имзолаш учун тўланадиган сумма «Герта» клуби оладиган компенсациядан ошиб кетиши мумкин бўлган.

Бундан ташқари, «Бавария» ўз тарбияланувчиларини ривожлантиришни устувор вазифа деб билади. Клуб ижарадан қайтаётган ярим ҳимоячи Ноэль Асеко, шунингдек, мушак жароҳатидан тикланаётган академия тарбияланувчиси Давид Сантосга ишонч билдирмоқда.

Мюнхен клуби рад жавобини берганига қарамай, Айхгорнга бўлган қизиқиш сақланиб қолмоқда. Ёш футболчи атрофидаги вазиятни «Байер» ва «РБ Лейпциг» клублари кузатиб бормоқда.

Киритилди: 01:12, 04.06.2026.
Ўқилди: 388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик