Португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва ўзининг навбатдаги клуби борасида фақат 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг қарор қабул қилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
«Дастлабки режа Жаҳон чемпионатига қадар янги жамоани танлаб олиш эди, бироқ Силва ҳозирча ҳеч нарса ҳал бўлмаганини тушуниб етди ва энди бор эътиборини Португалия терма жамоасига қаратмоқчи», — дея агент Жорже Мендешга таянган ҳолда тушунтиради Романо.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчига даъвогар бўлган икки асосий клуб — бу Мадриднинг «Атлетико»си ва «Барселона»дир. Мавсум якунида Силва тўққиз йил давомида тўп сурган «Манчестер Сити»ни тарк этди. 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Португалия терма жамоаси Колумбия, Ўзбекистон ва Конго ДР терма жамоалари билан куч синашади.













