Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Баркола «ПСЖ»ни тарк этиб, АПЛга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Брэдли Баркола фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. «Fichajes» нашри хабарига кўра, франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Ёзги трансферлар вақтида «канонирлар» 23 ёшли футболчи учун тахминан 80 миллион евро тўлашга тайёр. Брэдли Баркола 2023 йилда «Лион»дан «ПСЖ»га 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг парижликлар билан тузган шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда «ПСЖ» сафида 49 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган. «Transfermarkt» портали Барколани 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:09, 04.06.2026.
Ўқилди: 1348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик