Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Жаррод Боуэнни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» вингери Жаррод Боуэн шу ёзда клубни ўзгартириши мумкин. «The Guardian» нашрига кўра, футболчининг хизматларига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. «Болғачилар» ўз ўйинчисини 50 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда, бироқ келишувга эришиш учун 40 миллион фунт стерлинг миқдоридаги таклиф етарли бўлиши мумкин деб ҳисобланмоқда.

Жаррод Боуэн 2020 йилда «Халл Сити»дан 21 миллион евро эвазига «Вест Хэм»га ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда вингер «болғачилар» сафида барча мусобақаларда 42 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:49, 04.06.2026.
Ўқилди: 1476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик