Кириш Регистрация

«Ливерпуль» «ПСЖ» ва «Ман Сити» нишонидаги футболчи учун асосий даъвогарга айланди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» Ян Диоманде учун курашга қўшилди.

The Athletic нашрининг хабар беришича, АПЛ клуби «Лейпциг» билан алоқага чиққан ва трансфер устидаги ишларни фаоллаштирган. Қайд этилишича, мерсисайдликлар айни дамда футболчи билан музокараларда энг қулай ва кучли позицияни эгаллаб турибди.

Шу билан бирга, «Ливерпуль» раҳбарияти футболчи учун сўралаётган 130 миллион евродан кўпроқ маблағни тўлашга тайёр эканлигига тўлиқ ишончи комил эмас.

Диомандега «ПСЖ» томонидан бўлаётган қизиқиш ҳам сақланиб қолмоқда, бироқ парижликлар ҳозирча «қизиллар» каби илгарилаб кета олишгани йўқ. Шунингдек, Ян «Манчестер Сити»га ҳам маъқул келмоқда.

Киритилди: 22:54, 04.06.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик