Кириш Регистрация

Туркия грандлари ЦСКА ярим ҳимоячисига харидор бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» ва «Бешиктош» клублари ЦСКА ярим ҳимоячиси Матвей Кислякни трансфер қилишдан манфаатдор, деб хабар бермоқда туркиялик журналист Осман Алтунтерим.

Май ойида 20 ёшли футболчига «ПСЖ» томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Матвей — ЦСКА клуби тарбияланувчиси бўлиб, 2023 йилдан буён жамоанинг асосий таркибида тўп суриб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Кислякнинг ЦСКА билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер баҳосини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 04:57, 05.06.2026.
Ўқилди: 277 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик