Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Рикардо Калафьори Мадриднинг «Реал» клуби трансфер мақсадлари рўйхатида қолмоқда.
Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «қаймоқранглилар» ҳақиқатан ҳам 24 ёшли италиялик футболчининг вакиллари билан боғланишган, бироқ клублар ўртасидаги расмий музокаралардан ҳали анча йироқ.
«Бир неча ҳафта аввал «Реал» вакиллари Калафьорининг атрофидаги инсонлар билан алоқага чиқиб, у ҳақида маълумот сўрашди. Рикардо «Арсенал» учун жуда муҳим фигура ҳисобланади, шу сабабли «Реал» учун ушбу келишувни амалга ошириш осон бўлмайди. Бироқ Мадрид клуби айнан шундай тоифадаги футболчини қидирмоқда», — деди Романо.
Калафьорининг трансфер баҳоси Transfermarkt портали томонидан 55 миллион еврога баҳоланмоқда.













