Кириш Регистрация

«Арсенал» 60 миллион еврога баҳоланаётган вундеркиндни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» клуби марказий ҳимоячиси Онест Аханорга Лондоннинг «Арсенал» клуби ва бошқа кўплаб гранд жамоалар қизиқиш билдирмоқда.

«Тўпчилар» 18 ёшли футболчига даъвогарлар қаторини тўлдиришди. Шунингдек, ушбу ўйинчини «Бавария», Мадриднинг «Реал», «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам кузатиб бормоқда, деб хабар бермоқда инглиз ОАВлари.

«Аталанта» ўз тарбияланувчиси бўлган ушбу чиқиб келаётган юлдуз учун 60 миллион евро талаб қилмоқда ва бундан кам бўлган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас. Тransfermarkt сайтида Онест Аханорнинг трансфер баҳоси 30 миллион евро этиб белгиланган.

Якунланган мавсумда ёш футболчи Бергамо жамоаси сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. Келиб чиқиши нигериялик бўлган италиялик ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 09:04, 05.06.2026.
Ўқилди: 396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик