Ҳозирда «Саутгемптон» клубида тўп сураётган «Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ориоль Ромеу Каталония клубига қисқа муддатга қайтган даврларини ёдга олди.
«Кўк-анорранглилар» ўз тарбияланувчиси билан 2023 йилнинг ёзида шартнома имзолашган эди. Бошида Хави Эрнандес ушбу таянч ярим ҳимоячисини мунтазам равишда асосий таркибда майдонга туширди, бироқ кейинчалик унга тобора камроқ ишонч билдира бошлади.
«Мен «Барселона»да узоқроқ ўйнашни истагандим, лекин бунда ўзимни айбламайман ва ҳеч нарсадан афсусланмайман. У ерда ажойиб дўстлар арттирдим, менда ширин хотиралар қолди ва энг асосийси — орзумни амалга оширдим: дунёнинг энг яхши жамоасида, фавқулодда ноёб инсонлар билан бирга тўп суриш насиб этди. Ла Лигада ғолиб чиқа олмаганимиз ва Чемпионлар Лигасида узоқроққа бора олмаганимиз жуда аламли бўлди, бироқ мен у ердан қалбимда мамнунлик ҳисси билан кетдим. Ўзимга таъна қиладиган ҳеч қандай сабаб йўқ», — дея Ромеунинг сўзларини Barca Universal нашри келтиради.
2025 йил август ойининг охирида Ориоль ва «Барса» ўртасидаги шартнома бекор қилинган эди, ноябрь ойида эса хавбек илгари ҳам тўп сурган «Саутгемптон» клубига кўчиб ўтди.













