Кириш Регистрация

50 миллионлик трансфер барбод бўлди — Эль-Мала «Кёльн»да қолмоқда

Баҳо:
+ | -

«Кёльн»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Саид Эль-Мала атрофидаги трансфер ҳикоясида кутилмаган бурилиш юз берди.

Англиянинг «Брентфорд» клуби футболчи учун бонуслар билан биргаликда 50 миллион евро таклиф қилган эди. Клублар келишувга жуда яқин келишганди. Бироқ, Sky ва Bild нашрлари тарқатган маълумотларга кўра, футболчининг ўзи бу трансферни рад этган.

Бунга ўйинчининг оиласи «Брентфорд» Саиднинг тўнғич акаси — Малек Эль-Мала билан ҳам шартнома имзолашини талаб қилгани сабаб бўлган. Қайд этилишича, Малекнинг Англияда ишлаш учун рухсатнома (виза) олишида муаммолар юзага келган.

Бундан бир неча ҳафта олдин Эль-Маланинг «Брайтон»га трансфери ҳам худди шундай барбод бўлган эди. Шу тариқа, Англиянинг бир йўла иккинчи клуби ҳам бу курашда қуруқ қолди. Ёш форвард келаси мавсумни айнан қайси клубда давом эттириши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Киритилди: 09:52, 05.06.2026.
Ўқилди: 259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик