Кириш Регистрация

«МЮ» директори Бруну Фернандешнинг жамоадаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Манчестер Юнайтед» клуби директори Омар Беррада жамоа капитани Бруну Фернандеш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Португалиялик ярим ҳимоячи Англиядаги фаолияти давомидаги эҳтимол энг ёрқин мавсумини ўтказди. «Қизил иблислар» етакчиси бир мавсумдаги голли узатмалар сони бўйича (21 та ассист) Премьер-лига рекордини янгилади.

«Бруну — фантастик сардор, ҳақиқатан ҳам ажойиб етакчи. Албатта, биз унинг жамоада қолишини хоҳлаймиз. У ушбу мавсумда нафақат юқори даражадаги ўйин кўрсатди, балки энг муҳими, ўзининг қандай етакчи эканлигини барчага исботлади. Одамлар унинг майдондан ташқарида ўзини қандай тутишини кўришмайди. Шубҳасиз, у мақтовларнинг энг юқорисига лойиқ», — дея Берраданинг сўзларини келтиради centredevils.

Маълумот учун, Фернандешнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 10:16, 05.06.2026.
Ўқилди: 378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик