Кириш Регистрация

Бельгия бош мураббийи Ромелу Лукакунинг спорт формаси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Бельгия миллий терма жамоаси устози Руди Гарсия ЖЧ-2026 арафасида марказий ҳужумчи Ромелу Лукакунинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Бундай узоқ танаффусдан кейин Ромелунинг спорт формаси бундан ҳам ёмонроқ аҳволда бўлади деб ўйлаган эдим. У «Наполи»да кам ўйин амалиётига эга бўлди, умид қиламанки, келажакда бу вазият ўзгаради. Лукаку жароҳатидан соғайиб сафга қайтганидан хурсандмиз. Терма жамоамизда унга ўхшаш бошқа футболчи йўқ. Уни таркибга аста-секинлик билан киритиб борамиз», — дея бош мураббийнинг сўзларини келтиради Football-Italia.

Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Мундиалнинг гуруҳ босқичида Бельгия терма жамоаси Эрон, Миср ва Янги Зеландия миллий терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 11:20, 05.06.2026.
Ўқилди: 469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик