Франциянинг «Ланс» клуби Сауд Абдулҳамиднинг тўлиқ трансферини расмийлаштирди.
Франция клуби 26 ёшли ҳимоячини ижара муддати якунланганидан сўнг Римнинг «Рома» клубидан сотиб олганини эълон қилди. Томонлар ўртасида 2029 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
L’Equipe нашрининг берган маълумотларига кўра, ушбу трансфер келишуви қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этган.
Якунланган Лига 1 мавсумида Абдулҳамид «Ланс» сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.













