Кириш Регистрация

The Telegraph: Майкл Олисе Переснинг «Реал»даги «махфий трансфери»га айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Флорентино Переснинг «Реал» президентлигига қайта сайланган тақдирда амалга оширадиган «махфий трансфери» «Бавария» ҳамда Франция терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисе бўлади, дея хабар бермоқда The Telegraph.

79 ёшли функционер 7 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозонган тақдирда, клуб тарихидаги энг қиммат футболчи билан шартнома имзолашга ваъда берди. У янги ўйинчи учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, гап 24 ёшли Олисе ҳақида бормоқда.

Якунланган 2025/26 йилги мавсумда у «Бавария» сафида 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали франциялик футболчининг трансфер қийматини мана шу 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Реал» 86 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Испания чемпиони эса «қаймоқранглилар»ни саккиз очкога ортда қолдирган «Барселона» бўлди.

Киритилди: 17:07, 05.06.2026.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик