Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг юлдуз ҳужумчиси Неймарнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди. Маълумки, яқиндагина «Сантос» клуби форварди жароҳат олган эди.
«Неймарнинг жисмоний ҳолатими? Унинг вазияти жуда аниқ, у ҳозир якка тартибда кўп меҳнат қилмоқда. Эртага у МРТ кўригидан ўтади ва агар ҳамма нарса жойида бўлса, у кейинги ҳафтадан жамоа билан бирга машғулотларни бошлай олади», — дея Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда The Touchline нашри.
Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 14 июнь куни (Тошкент вақти билан соат 03:00 да) Марокаш терма жамоасига қарши бошлайди. Шундан сўнг, «селесао» гуруҳ босқичида Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.













