Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Тухель: «Арсенал» дунёнинг энг яхши жамоасига қарши муносиб курашди»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиларини қўллаб-қувватлади. Май ойининг охирида «канонирлар» Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»дан мағлубиятга учраган эди. Лондонликлар асосий ва қўшимча вақтлардаги 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг, пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди.

«Улар дунёнинг энг яхши жамоасига қарши муносиб курашишди. «Арсенал» ишнинг пенальтилар сериясигача боришини таъминлади ва ғалабага имкон қадар жуда яқин келди. Тушкунликка тушишга ҳеч қандай сабаб йўқ. «Арсенал»нинг [Англия терма жамоасига чақирилган] футболчиларида руҳият билан боғлиқ муаммолар юзага келади, деб ўйламайман. Улар терма жамоада эканликларидан хурсанд ва аъло кайфиятдалар», — деди Тухель матбуот анжуманида.

Маълумот учун, бугун инглизлар Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Киритилди: 12:35, 06.06.2026.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик