«Борнмут» ярим ҳимоячиси Тайлер Адамс «Ливерпуль»нинг Андони Ираола қўл остидаги истиқболлари ҳақида нима деб ўйлашини айтди. Испаниялик мутахассис июнь ойи бошида расман мерсисайдликлар бош мураббийига айланди. У бунгача «олчалар» билан ишлаб, якунланган мавсум натижаларига кўра жамоани еврокубокларга олиб чиққан эди.
«Ливерпуль» Ираола қўл остида Премьер-лигада ғолиб чиқа олади. Унинг характери, энергияси ва ўйин услуби билан, шунингдек, жамоадаги бундай кучли таркиб билан бунга тўлиқ имконият бор», — дея Адамснинг сўзларини келтиради Англия ОАВлари.
«Борнмут» АПЛнинг якунланган мавсумида 6-ўринни эгаллади ва ўзидан бир поғона юқорида жойлашган «Ливерпуль»дан бор-йўғи уч очко кам жамғарди. Ираола «қизиллар» рулида май ойи охирида истеъфога чиқарилган Арне Слотнинг ўрнини эгаллади.













