Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Канселунинг «Барселона»га трансфери қанчага тушиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячи Жоау Канселуни «Ал-Ҳилол»дан тўлиқ сотиб олиш устида ишламоқда. Саудия клуби ён босишга тайёр: «кўк-анорранглилар» португалиялик футболчини дастлаб талаб қилинган 15 миллион евро ўрнига 10 миллион еврога сотиб олишлари мумкин, дея хабар берди Mundo Deportivo.

32 ёшли футболчининг ўзи ҳам Каталонияга кўчиб ўтишни жуда хоҳламоқда — бунинг учун у маошининг сезиларли даражада камайишига рози бўлади.

Жоау Канселу якунланган мавсумнинг иккинчи ярмида Ханс-Дитер Флик жамоасида ижара асосида тўп сурди: у 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер баҳосини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:52, 07.06.2026.
Ўқилди: 1693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик