Кириш Регистрация

«Ливерпуль»нинг 40 миллионлик футболчиси янги мураббий Ираолани ҳайрон қолдирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Харви Эллиотт жамоа ихтиёрига қайтганидан сўнг асосий таркибдан жой олиш учун курашишни режалаштирмоқда. 23 ёшли футболчи ўтган мавсумни ижара асосида «Астон Вилла»да ўтказди ва бу давр у учун муваффақиятсиз бўлди.

«Қизиллар»нинг собиқ устози Арне Слот англиялик футболчига ишонч билдирмаётган эди, бироқ нидерландиялик мутахассис истеъфога чиқарилганидан кейин вазият ўзгариши мумкин. SportsBoom нашрининг хабар беришича, Эллиотт мавсум олди тайёргарлик жараёнида янги бош мураббий Андони Ираолада яхши таассурот қолдириш имкониятидан фойдаланиб қолмоқчи.

Шундай бўлса-да, футболчининг сотиб юборилиш эҳтимоли ҳали ҳам юқори — унга Премьер-лиганинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Миш-мишларга кўра, «Ливерпуль» ушбу ўйинчи учун тахминан 40 миллион евро талаб қилмоқда.

Киритилди: 11:12, 07.06.2026.
Ўқилди: 547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик